Линклар

logo-print

Бердимуҳаммедов Медведев билан учрашди


Россия президенти Дмитрий Медведев Туркманистонга сафар қилди.

Россия раҳбари Туркманбоши шаҳрида ўз ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан сўзлашувлар олиб борди.

Учрашув чоғида Туркманистон президенти томонлар туркман газини Россияга етказиб беришни қайта бошлаш борасида мавжуд техник масалаларни ҳал этганини билдирди.

Апрел ойида Туркманистонни Россия билан боғловчи асосий газ қувурида рўй берган портлашдан сўнг Ашхобод Россияга газ етказиб беришни деярли тўхтатиб қўйган эди.

Россия президенти Дмитрий Медведев, ўз навбатида, давлатлар ўртасидаги алоқалар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

- Иқтисодий бўҳронга қарамай, давлатлар ўртасидаги савдо иқтисодий алоқалар шунчаки яхши эмас, балки жудаям яхши ривожланиб бормоқда, чунки маҳсулот айирбошлаш кўлами ортиб бормоқда. Ҳақиқатан бошқа давлатлар билан олди-сотди кўлами тушиб бораётган бир пайтда давлатларимиз ўртасида савдо кўлами ортиб бормоқда ва бу имкониятларимиз кенглигини намойиш этади, деди Россия президенти.
XS
SM
MD
LG