Линклар

Анқара сўзлашувларга мезбонлик қилмоқчи


Эрон матбуоти тарқатган хабарга кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Давлатўғли Анқара Теҳрон ядровий дастури борасида Эрон ва Ғарб давлатлари билан ўтказиладиган музокараларга мезбонлик қилишга тайёр эканини маълум қилган.

Айтилишича, Аҳмад Давлатўғли бу ҳақда Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Сайид Жалилий билан сўзлашувлар чоғида маълум қилган. Туркия ташқи ишлар вазири, шунингдек, музокараларнинг тез фурсатда бошланишига умид билдирган.

Айни пайтда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Теҳрон қудратли давлатлар билан глобал хавфсизлик ва иқтисодий масалаларда сўзлашувлар бошлашга тайёр экани, бироқ мамлакатнинг ядровий ҳуқуқи борасида музокаралар олиб бормаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG