Линклар

Қундузда Тоҳир Йўлдош жангарилари ушланди


Афғонистонда Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги гуруҳга аъзо бўлган икки жангари қўлга олинди.

Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармасига таяниб хабар тарқатди.

Хавфсизлик бошқармаси баёнотида айтилишича, Ўзбекистон фуқароси Xолид Аҳмадов ва Афғонистон фуқароси Нисар Аҳмад ўтган ҳафта Қундуз вилоятида ўтказилган амалиёт чоғида қўлга олинган. Иккала жангари ҳам Покистоннинг Вазиристон минтақасида ҳарбий тайёргарликдан ўтгани ва Тоҳир Йўлдош буйруғи билан Афғонистонга келганини тан олган.

Афғонистон расмийларига кўра, сўнги икки ой мобайнида Қундуз, Бағлон ва Балx вилоятларида содир этилаётган зўравонликлар кўлами анча ортган.
XS
SM
MD
LG