Линклар

Саркози мукофотларга қарши чиқди


Франция президенти Николя Саркози агар банк раҳбариятини рағбатлантиришни чеклаш тўғрисида келишув имзоланмаса, келаси ҳафта иш бошлаётган Катта йигирмалик саммитида иштирок этишдан воз кечишини маълум қилди.

Айни пайтда Франция президенти маъмурияти расмийларидан бири Николя Саркози сўзлари жиддий қабул қилиниши лозимлигини таъкидлади.

Франция етакчисига кўра, глобал молиявий бўҳроннинг бошланишига айнан банк раҳбариятига ҳаддан зиëд мукофотлар тўланиши сабаб бўлган. Айни пайтда АҚШ ва Буюк Британия Николя Саркози позициясига эътироз билдирди.
XS
SM
MD
LG