Линклар

logo-print

ХАЭАга янги раҳбар сайланди


Япониялик дипломат Якийя Амано Халқаро атом энергияси агентлигига расман янги раҳбар этиб тасдиқланди.

Бу ҳақдаги қарор Халқаро атом энергияси агентлигининг Венада иш бошлаган бир ҳафталик анжумани чоғида қабул қилинди.

Агентликнинг амалдаги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей жорий йил ноябр ойида истеъфога чиқади. Ал-Барадей ва Халқаро атом энергияси агентлиги 2005 йилда Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган.

Июл ойида Халқаро атом энергияси агентлигининг 35 кишилик бошқарув кенгаши томонидан маъқулланган Амано номзоди эндиликда агентликка аъзо150 давлат вакиллари томонидан тасдиқланди.
XS
SM
MD
LG