Линклар

Заидийнинг озод этилиши кутилмоқда


АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга пойафзал улоқтирган ироқлик журналист Мунтазир ал-Заидийнинг озодликка чиқиши кечиктирилди.

Уч йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Заидийнинг бугун озод қилиниши кутилаётган эди, бироқ унинг акаси Ассошиэйтид Пресс агентлигига журналистнинг озод қилиниши сешанба кунга қолдирилганини билдирди.

Мунтазир ал-Заидий ўтган йил 14 декабр куни Бағдодда ўтказилган матбуот анжумани чоғида Жорж Бушга қарата икки пой туфлисини улоқтирган эди.

Ироқлик журналист хориж давлат раҳбарини ҳақоратлаганликда айбдор деб топилиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG