Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:16

Ҳижоб учун мактаб эшиги ëпилди


Бу йил тожик мактабларига махсус форма қиймаган¸ ҳижоб ўраган қизлар мактабга қўйилмаяпти.
Бу йил тожик мактабларига махсус форма қиймаган¸ ҳижоб ўраган қизлар мактабга қўйилмаяпти.

Сўғд вилоятида 10 нафар ўқувчи қиз ҳижоб кийгани учун мактабдан ҳайдалди.Тожикистон Ислом уйғониш партияси ўқувчилар ҳақларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят прокурори ва мамлакат Омбудсменига мурожаат қилди.

Нилуфар Зоҳидова Сўғд вилоятининг Бобожон Ғафуров туманидаги 61-ўрта мактабнинг 8- синфда ўқийди. Нилуфар ҳам мактабдан ҳайдалган талабалардан бири.

Унинг айтишича, икки йилдан буён ҳижоб кийган қизлар турли таъқиб ва камситишларга дуч келишмоқда. Суҳбатдошимиз вилоят прокурори ва мамлакат Омбудсмени ҳижобли қизларга ёрдам беради, деган умидда.

- Мен 1 сентябрда ўқишга бормадим.Чунки 28 август куни мактабда йиғилганимизда ўқитувчилар рўмол ўраган ва ҳижобдаги қизлар дарсларга қўйилмайди, дейишди. 2 сентябр куни мактабга борсам¸эшик олдида директор турибди. Мактаб биносига киришга қўймади.Рўмолни ечиб келганингдан кейингина ўқийсан¸ агар бу талабни бажармасанг¸ умуман келмагин,дея хайдади, дейди Нилуфар.

Тожикистон Ислои уйғониш партияси Сўғд вилоят бўлими раиси Наимжон Самизоднинг айтишича, мактабларда ягона форманинг жорий қилиниши ҳижобда ўқишга келадиган ўқувчилар учун эшикларни ёпиб қўйди.

- Бугунги кунда бизга вилоятнинг Бобожон Ғафуров ва Хўжанд шаҳарларидан 10 нафар мактаб ўқувчиси шикоят аризаси билан келган.Улар мактабга ҳижобда келганлари учун ўқув юртидан хайдалган. Маориф вазирлиги жорий қилган ўқувчилар кийими хорижий давлатлардаги пешбанд тақиб юрган хизматчиларни эслатади. Ахир қизларимиз миллий кийимда юришса, бунинг нимаси ёмон? Биз халқ маорифи соҳасида миллий мактаб концепциясини қабул қилганмиз. Ахир бунда кийиниш ҳам миллий маънавият асосида бўлиши керак эмасми? дейди Наимжон Самизод.


Тожикистон Омбудсмени Зариф Ализода ўз номига келган барча аризаларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

- Албатта, биз фуқароларимиздан келган ҳар бир мактубни кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Агар фуқаро Тожикистон қонунлари асосида ҳаракат қилган бўлса-ю, бирор-бир тизим унинг ҳуқуқларини поймол қилган бўлса, биз¸ албатта¸ адолат тикланишига ҳаракат қиламиз. Чунки Омбудсменнинг вазифаси шундан иборат, дейди Зариф Ализода.

Тожикистон Маориф вазирлигининг олий ўқув юртлари ва мактабларда ҳижоб кийиш ҳамда рўмол ўрашга қаршилик кўрсатаётгани диндорлар норозилигига сабаб бўлмоқда.

Аммо маориф ходимлари бошқа фикрда. Вилоят халқ маорифи бўлими раҳбари Саиджалол Мухторовнинг айтишича, ўқувчиларнинг ҳижобда мактабга келиши таъқиқланган.

- Қизларимиз миллий кийимда ёки рўмол ўраб келадими,бемалол,бунга ҳеч ким монеълик қилмайди.Лекин ҳижоб кийиш мумкин эмас. Зеро, Маориф вазирлигининг низомига мувофиқ равишда мактабга ҳижобда келиш таъқиқланган.

Мактабда ягона кийим жорий этилган ва бирор ўқувчи бундан четда колмаслиги лозим. Мамлакатимизда дин давлатдан ажратилган. Мактабларимиз диний мактаб эмас, дунёвий мактабдир, дейди Саиджалол Мухторов.
XS
SM
MD
LG