Линклар

logo-print

Покистонда жангарилар нишонга олинди


Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШ учқичлари ёрдамида берилган ҳаво зарбалари оқибатида саккиз жангари нобуд бўлди.

Маҳаллий агентликларнинг билдиришича, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари душанба куни Турикҳел қишлоғи яқинида Покистонда фаолияти таъқиқланган гуруҳ жангариларини нишонга олган. Хабарда айтилишича, ўлдирилган жангарилардан икки нафари хорижлик бўлган.

Покистон матбуотига кўра, Вазиристон минтақасида беш мингдан зиёд ўзбек жангариси бошпана топган.
XS
SM
MD
LG