Линклар

Учқичларни портлатмоқчи бўлганлар жазоланди


2006 йилда Шимолий Америкага парвоз қилаётган самолётларни портлатишни режалаган британиялик уч мусулмонга 32 йилдан 40 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Ўтган ҳафта Лондон суди Абдулла Аҳмад Али, Танвир Ҳуссайн ва Асад Сарвар исмли шахсларни ичимлик идишига солинган суюқ портловчи мосламалар ёрдамида қўпорувчилик амалиёти содир этишга уринганликда айбдор деб топди.

Мазкур шахсларнинг қўлга олиниши жаҳон авиациясида саросимага сабаб бўлиб, унинг ортидан жаҳоннинг барча йирик аэропортларида суюқлик ташишга нисбатан чекловлар жорий этилди.

Британия хавфсизлик мутасаддилари фикрича¸ агар ўсмирлар режаси амалга ошганда, у 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейинги энг фожеали террор ҳужумларидан бири бўлган бўларди.
XS
SM
MD
LG