Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:45

Тошкент яна Брюссел назарида


Душанба куни ЕИ ва Ўзбекистон юқори даражали дипломатлари ўзаро муносабатлар¸ айниқса ëнилғи соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар.
Душанба куни ЕИ ва Ўзбекистон юқори даражали дипломатлари ўзаро муносабатлар¸ айниқса ëнилғи соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашдилар.

Душанба куни Брюсселда Европа иттифоқига аъзо давлат Ташқи ишлар вазирлари Афғонистон ва Эрондаги вазият баробарида Ўзбекистондаги аҳволни ҳам муҳокама қилдилар.

Вазирларнинг навбатдаги йиғини кун тартиби марказида Афғонистонда 20 август куни ўтказилган президент сайловларидан сўнг юзага келган сиëсий вазият¸ шунингдек Эрон ядровий дастури борасида давом этаëтган халқаро кескинлик масалалари бор.

Брюсселдан олинган хабарларга кўра¸ бугунги йиғин доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Валднер хоним билан учрашиб¸ иттифоқ ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган.

Маҳаллий вақт билан соат 15:00 да Брюсселда мазкур учрашув якунларига оид матбуот анжуманининг бошланиши кутилмоқда.

Иттифоқ ва Ўзбекистон алоқалари 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеалардан сўнг совуқлашган ва ушбу воқеалар юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказилишини талаб қилган ЕИ Ўзбекистонга нисбатан санкциялар жорий қилган эди.

Андижон воқеалари учун маъсул деб кўрилган 12 Тошкент расмийсининг иттифоқ ҳудудларига киришини таъқиқлаш ва Ўзбекистонга нисбатан қурол-яроғ эмбаргоси жорий қилишни кўзда тутган мазкур санкциялар кейинги йиллар ичи Германия ташаббуси билан юмшатилди.

Европа иттифоқи раҳбарларининг октябр ойига белгиланган навбатдаги йиғинида бу санкциялар тақдирининг узил-кесил ҳал этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG