Линклар

Норов Ғарбни исломофобияда айблади


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Брюсселда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашувдан сўнг: “Ғарбда исломофобия, Осиё ва мусулмон давлатларига нисбатан хато фикрлар кенг тарқалган”, дея таъкидлади.

Норов билан учрашувдан сўнг Европа Иттифоқи мулозимлари Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатдаги “инсон ҳуқуқлари ва фундаментал эркинликларга оид вазиятни яхшилаш”га чақирди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеаларида Ўзбекистон ҳукумати кучларининг намойишчиларга қарата ўт очгани оқибатида юзлаб намойишчилар қурбон бўлганини таъкидлайдилар. Ўзбекистон расмийлари 187 киши ҳалок бўлганини айтиб келади.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган маҳаллий ва халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, Ўзбекистонда диний қарашлари туфайли минглаб мусулмонлар қамоққа ташланган.
XS
SM
MD
LG