Линклар

Сомалида Ал-Қоида жангариси йўқ қилинди


АҚШ ҳарбийлари Сомалида амалга оширган ҳаво ҳужумида Ал-Қоиданинг шарқий Африкадаги энг кўп қидирлаётган вакилларидан бири ўлдирилгани айтилмоқда.

Шахслари ошкор этилмаслигини истаган АҚШ расмийларига кўра, душанба куни Сомали пойтахти Могадишу яқинидаги Бараве минтақасида Америка ҳарбийларига тегишли вертолётдан қилинган ҳужум Ал-Қоида жангариси Солиҳ Али Солиҳ Набҳон минган машинани нишонга олган.

Хабарларга кўра, АҚШ кучлари жангарининг жасадини олиб кетишга ҳам муваффақ бўлган.

Асли кениялик бўлган Набҳон 2002 йилда меҳмонхонага уюштирган ҳуружи ва Кениянинг Момбасса портида Исроилга тегишли самолётни уриб туширишга урингани учун Қўшма Штатлар томонидан қидирилаётган эди.

Хавфсизлик масалалари бўйича мутахассислар Сомали исломий жангарилар бошпана топаётган ҳудудга айланиб бораётганидан хавотир билдириб келади.
XS
SM
MD
LG