Линклар

logo-print

АҚШ Венесуэла фаоллашганидан хавотирда


Қўшма Штатлар Венесуэла билан Россия ўртасидаги қурол олди-сотдисига оид келишув Лотин Америкасида қуролланиш пойгасига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Якшанба куни Венесуэла президенти Уго Чавез Россия 2,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз беришга рози бўлгани ва бу пуллар Россиядан қурол сотиб олишга сарф этилишини маълум қилганди.

Чавез, шунингдек, Россия ёрдамида тинч мақсадлардаги ядровий дастурни ишлаб чиқиш ниятидан қайтмаганини ҳам эслатди.

- Биз Венесуэланинг ўз арсеналларини ошираётгани ғарбий ярим шардаги барқарорликка жиддий путур етказади, деб ҳисоблаймиз ва бундан хавотирдамиз. Улар сотиб олмоқчи бўлаётган ва сотиб олаётган қуроллар Жанубий Американинг бошқа давлатлари ихтиёридаги қуроллардан анча кўпроқ бўлиб, албатта, минтақада қуролланиш пойгаси бошланишига оид хавотирларимизга сабаб бўлмоқда, деди АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Иан Келли Венесуэла расмийлари хатти-ҳаракатига муносабат билдираркан.
XS
SM
MD
LG