Линклар

Патрик Суэйзи вафот этди


Ҳолливудининг машҳур юлдузи Патрик Суэйзи 57 ёшида оламдан ўтди.

Душанба куни саратон касаллигидан вафот этган Суэйзи ўзбек томошабинига “Арвоҳ”, “Синиш нуқтаси”, “Кўча рақси”, “Яқин қариндош” ва кўплаб бошқа фильмлардаги роллари билан таниш эди.

1987 йилдаги “Кўча рақси” фильмидаги роли уни энг машҳур юлдузлар сирасига қўшган эди.

1990 йилдаги “Арвоҳ” фильмида Деми Мур ва Вуппи Голдберг билан ўйнаган бош роли туфайли эса Суэйзи Ҳолливуднинг етакчи актёрларидан бирига айланди.
XS
SM
MD
LG