Линклар

Афғонистонда яна НАТО аскарлари ҳалок бўлди


Афғонистон жанубида амалга оширилган ҳужумда АҚШнинг икки аскари ҳалок бўлди.

АҚШ ва НАТО кучлари кейинги ойларда бу минтақада жангариларга қарши амалиётлар кўламини оширган.

НАТО матбуот вакили Эрик Тремблэй аскарларнинг ҳалок бўлишига бомба портлаши сабаб бўлганни маълум қилди. Бу маълумотни АҚШ ҳарбийлари ҳам тасдиқлади.

Айни пайтда, Британия ҳарбийларининг маълум қилишича, душанба куни НАТО патрулига қарши қилинган ҳужумда бир инглиз аскари, якшанба куни амалга оширилган портлашда эса НАТО аскари ҳалок бўлган.

Толибон ҳаракати жорий йилда йўл четига бомба ўрнатиш тактикасини кенг қўлламоқда. Айнан ана шу тактика АҚШ ва НАТО кўраётган талафотларнинг асосий сабабчиси бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG