Линклар

Ядровий дастур муҳокамаси октябрда ўтказилади


Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасидаги Теҳроннинг мунозарали ядровий дастурига оид музокаралар октябрнинг бошида ўтказиладиган бўлди.

Европа Иттифоқининг ташқи сёсат бўйича олий комиссари Хавьер Солана Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Саид Жалилий билан 1 октябрда учрашишини тасдиқлади.

Музокаралар қаерда ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доими беш аъзоси Қўшма Штатлар, Британия, Франция, Россия ва Хитой ҳамда Германия Соланага Эрон билан музокара қилиш топшириғини берди.

Қўшма Штатлар музокараларни бошлаш Эронга сентябрнинг охиригача муҳлат белгилаган, акс ҳолда, янги санкциялар қўлланишидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG