Линклар

Исроил АҚШ чақириқларини рад этмоқда


Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Фаластинга қарашли Ғарбий Соҳил ҳамда шарқий Қуддусда яҳудий аҳоли пунктларини қуришни тўхтатишга оид АҚШнинг чақириқларини рад этди.

Душанба куни қилган чиқишида Нетаняҳу қурилиш кўламини вақтинча камайтиришни таклиф қилди.

Нетаняҳу бу баёнотни АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл билан бугунга белгиланган учрашув олдидан қилди.

Митчелл келаси ҳафтага белиганган БМТ Бош ассамблеясидан аввал Исроил ва Фаластин етакчилари билан музокара қилгани минтақага сафар қилмоқда.

АҚШ вакили Яқин Шарқ тинчлик музкоараларини қайтадан бошлаш уринишларининг бир қисми ўлароқ Ғарбий Соҳилда яҳудий маҳаллалари қурилишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG