Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:15

"Яшил инқилоб" отаси оламдан ўтди


Ўз илмини очларни тўйғизишга хизмат қилдирган Норман Борлог 95 ëшида саратондан вафот этди.
Ўз илмини очларни тўйғизишга хизмат қилдирган Норман Борлог 95 ëшида саратондан вафот этди.

Нобел совриндори¸ биолог олим Норман Борлог 95 ëшида оламдан ўтди.Ўтган асрнинг 60- йилларида Норман Борлог ихтиро қилган гуруч ва буғдой навлари дунëдаги миллионларни очарчиликдан қутқарган эди.

Американинг қоқ ўртасида¸ фермер оиласида 1914 йил дунëга келган Норман Борлог умриниг охиригача донли экинларнинг касалга чалинмаслиги борасидаги тадқиқотларини тўхтатмади.

Бу тадқиқотлар самарасидан Борлог яшаëтган АҚШдан минглаб чақирим наридаги Қирғизистон ҳам баҳам кўрди¸ дейди Қирғизистоннинг собиқ Қишлоқ ҳўжалик вазири Жумақодир Акенов:

- Мен вазир бўлиб ишлаганимда у билан танишган эдим. У "яшил инқилоб отаси" деган номга лойиқ бир донишманд эди, Борлогнинг қирғизистонлик ҳамкасби.

Нобел мукофотини топшираëтган қўмита вакили Норманга қарата "Мен дунëда очларни нон билан таъминлаган сиз каби бошқа бир инсонни билмайман" деди.

1944 йилда Норман Борлог Мексикадаги экинларга қирон келиши сабабларини ўрганиш баробарида пакана буғдой навини ихтиро қилади.

Қурғоқчиликка чидамли бу нав Лотин Америкаси қишлоқ хўжалигида инқилоб ясади.

1968 йили Норман навларини қўллаган Ҳиндистонда мисли кўрилмаган буғдой ҳосили йиғилди. Филиппинда эса Норман навли шоли серҳосил бўлди.

Ижтимоий ғалаëнлар¸ инқилобий пўртаналар чашмаси бўлган очлик муаммосига Норман ўз буғдой ва шоли навлари билан бир қадар ечим топди.

АҚШ тараққиëт дастури етакчиси Уилям Гайд биз дунëга янги инқилоб ҳақида ҳабар бермоқчимиз деди:

- Бу шўроларники каби қизил инқилоб эмас, айни пайтда Эрон шохининг оқ инқилоби ҳам эмас. Бу инқилобни биз яшил инқилоб деб айтамиз, деган эди Борлог ихтиросини дунëга тақдим қила туриб Гайд.

Норман буғдой навларини мукаммалаштираëтган бир даврда совет олими Мичурин ўз боғидаги олмаларга қурт тушмасин¸ дея тадқиқот ўтказаëтган эди.

Мичуриннинг биз табиатдан эҳсон кутмаймиз¸ аксинча ўзимиз керагини яратамиз¸ деган шиори улуғ совет кенгликларида темир тунукаларга қирмизи ранг билан ëзилгич эди.

Совет даврида Тожикистонда Қишлоқ ҳўжалик вазири бўлиб ишлаган Ваҳоб Воҳидов бу муштаракликдан сўз очади.

- Тожикистонда Норман Борлог навли буғдой экилганида гектаридан беш тонна ғалла олинди. Бу ҳосил бизга жуда зарур эди¸ дейди собиқ вазир.

Аммо совет даврида Туркмаистон Қишлоқ ҳўжалик вазирлигида ишлаган Владимир Ерофов Норман буғдойи Туркманистон шароитида самара бермаганини таъкидлайди

- Бу нав Туркманистонда самара бермади. Тиришдик¸ ҳаракат қилдик¸ аммо етарли ҳосилни ола олмадик. Туркманистоннинг шўр замини бу нав илдизига малол келди чоғи¸ дейди Ерофов.

1960 йилдан 1970 йилга қадар Борлог Мексикада буғдой ва жўхори навларини яхшилаш марказида ишлади.

У ўзи бошлаган "яшил инқилоб" оқибатлари ҳақида танқидий калималарни эшитиш ва уларга жавоб қайтаришга ҳам улгурди.

Борлог танқидчилари у яратган тизимнинг сувни исроф қилиши ва пестицидлар кўп ишлатилишини айтишади.

Уларга қарата гапирган Борлог¸ инсониятнинг сони ошган сайин анъанавий усулда уларни дон-дун билан таъминлаб бўлмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG