Линклар

Афғонистонда сайлов варақалари қайта саналади


Сайлов комиссиясининг юқори лавозимли расмийси Афғонистонда ўтказилган президентлик сайловида йўл қўйилган камчиликлар сабабли тахминан 10 фоиз сайлов участкасида варақалар қайта саналиши кераклигини айтди.

Сайлов шикоятлари бўйича БМТ ҳомийлигида тузилган комиссия вакили¸ канадалик Грант Киппен 2 минг 500дан ортиқ сайлов участкасида текширув ўтказиш ва овозларни қайта санаш кераклигини айтди.

20 август кунги президентлик сайловида Афғонистон бўйлаб 25 минг сайлов участкаси ташкил этилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, иқтидордаги президент Ҳамид Карзай 54 фоиз овоз билан сайлов пойгасида олдинда бормоқда.

Бироқ унинг рақиблари сайлов жараёнида кенг кўламли сохтакорликларга йўл қўйилганини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG