Линклар

logo-print

Эрон билан музокаралар Туркияда ўтиши мумкин


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана Эрон ядровий дастури бўйича қудратли олти давлат ва Теҳрон вакиллари ўртасидаги учрашувнинг Туркияда ўтиши мумкинлигини билдирди.

Соланага кўра, 1 октябрда бўладиган учрашувда илк бор АҚШ расмий вакили ҳам қатнашади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия ҳамда Эрон ўртасидаги 2008 йил Женевада ўтказилган учрашув Теҳрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабини рад қилганидан сўнг¸ тўхтаб қолган эди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Иан Келли бўлажак музокарада АҚШ номидан Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Уильям Бернс қатнашишини билдирди.
XS
SM
MD
LG