Линклар

Бушга туфлисини отган журналист озод этилди


Ироқ телевидениеси АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга икки пой туфлисини отган журналист Мунтазир ал-Заидийнинг қамоқдан озод қилинганини билдирди.

Унинг акаси Удай ал-Заидийга кўра, Ироқ армиясига қарашли база қамоғидан қўйиб юборилган Мунтазирни депутатлар кутиб олган.

Ҳеч ким танимаган журналист Мунтазир ўтган йил декабрида президент сифатида сўнгги сафар билан Бағдодга келган Жорж Бушга ўз пойафзалини отганидан кейин жаҳонга машҳур бўлди.

Хориж давлати раҳбарига ҳужум қилганлик учун суд Мунтазирни уч йилга қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Аппеляция суди Мунтазирнинг жазо муддатини бир йилга камайтирганидан сўнг у қамоқдаги яхши хулқи сабаб қамоқдан озод бўлди.
XS
SM
MD
LG