Линклар

logo-print

Россия журналистлар учун хатарли давлат


Қароргоҳи АҚШда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Россияда 2000 йилдан бери 17 нафар журналист ўлдирилгани аммо фақат бир журналистнинг қотили жазога тортилгани хусусида хавотир билдирди.

Ташкилот маълумотига кўра, Россияда танқидий журналистика “тугаб бормоқда” ва ахборот воситалари ўз-ўзини кўпроқ цензура қилмоқда.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Россиянинг мустақил журналистлар учун Ироқ ва Жазоирдан кейин дунёда учинчи энг хатарли давлатга айланганини билдирди.
XS
SM
MD
LG