Линклар

Ўзбекистон ШҲТ келишувини тасдиқлади


Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг “Қуроллар, ўқ-дори ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш ҳақида”ги шартномасини ратификация қилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, президент Ислом Каримов бу ҳақдаги ҳужжатни 14 сентябр куни имзолаган.

Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси мазкур ҳужжатни 20 августда қабул қилганидан кейин Сенат уни 29 августда тасдиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG