Линклар

Қандаҳорда ўнлаб жангари ўлдирилди


Афғонистон ва хориж қўшинлари Қандаҳор вилоятида ўтказаётган қўшма амалиёт давомида 27 нафар толиб жангариси йўқ қилинди.

Қандаҳор полицияси бошлиқ ўринбосари Муҳаммад Шоҳ Хон толиблар жангарилари яширинган Зеҳери туманида қуролли тўқнашувлар содир бўлгани ва жангариларга ҳаводан зарба берилганини айтди.

Тўқнашув ва талофатлар ҳақидаги маълумотлар тўғри эканини тасдиқлаган Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий амалиёт давом этаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG