Линклар

АҚШда рецессия тугаяпти, бироқ ишсизлар кўпаймоқда


АҚШ Марказий банки раиси Бен Бернанке Америка иқтисодидаги рецессия тугаган кўринади, дея баён қилди.

Лекин, Бернанкега кўра, америкаликлар, айниқса, қарийб 15 миллион ишсиз учун бўҳрон оқибатлари тугагани йўқ.

Вашингтонда қилган чиқишида Бернанке мамлакат иқтисодида яна ўсиш кузатилаётгани, лекин жорий суръатлар ишсизлик ошишининг олдини олишга кифоя қилмаслигини қайд этди.

Ҳозирда АҚШдаги ишсизлик даражаси 9,7 фоизга етган.

Иқтисод секин-аста бўҳронда чиқар экан, Марказий банк ишсизлик даражаси жорий йилда 10 фоизга етишини башорат қилаяпти.

Баъзи иқтисодчиларнинг фикрича, ишсизлик даражаси 5 фоизга тушиши учун камида тўрт йил вақт керак бўлади.
XS
SM
MD
LG