Линклар

Расмуссен Москва билан очиқ мулоқот тарафдори


НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен Европада хавфсизликни кучайтириш ва умумий таҳдидларга биргаликда курашиш учун Россия билан очиқ ва мисли кўрилмаган мулоқот ўрнатишга чақирди.

"Financial Times” газетасига берган суҳбатида Расмуссен НАТО минтақада қандай ривожланиши мумкинлигига оид Кремлнинг қарашларини ўрганиш учун альянс вакилларини Россияга юборажагини маълум қилди.

- Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Европада янгича хавфсизлик тизимини яратишга оид таклифларини муҳокама қилишга тайёрман, деди Расмуссен.

У НАТО ва Россия ўртасида келишмовчиликлар сақланиб қолаётганини эътироф этди.
XS
SM
MD
LG