Линклар

Ироқлик журналист қамоқдаги қийноқлардан шикоят қилди


АҚШнинг собиқ президенти Жорж Бушга пойабзалини улоқтиргани учун қамалган журналист озод қилинди.

Мунтазир ал-Заидий тўққиз ойлик қамоқдан кейин сешанба куни озодликка чиқди.

Матбуот анжуманида ўз ҳаракатларини АҚШнинг Ироқдаги истилосига қарши норозилик ўлароқ изоҳлаган ал-Заидий қамоқда қийноққа солинганини маълум қилди.

- Ироқ бош вазири сунъий йўлдош каналларида чиқиш қилиб, Бушнинг хавфсизлиги таъминланмагунича ухламаслигини айтар экан, мени энг даҳшатли қийноқларга солишар, мени электр токи билан қийнашар, кабел ва темир тўқмоқлар билан уришар эди, деди журналист.

Бушнинг декабр ойида Ироққа қилган сўнгги сафари давомида унга қарата туфлисини ирғитган Ал-Заидий унчалик таниш бўлмаган журналистдан Араб дунёсида кўпчилик учун қаҳрамонга айланди.

У ҳорижий давлат раҳбарига ҳужум қилганликда айбдор деб топилиб, аввал уч йилга қамоққа ҳукм қилинган, лекин аппеляция суди ҳукмига кўра жазо бир йиллик қамоққа ўзгартирилган эди.

Яхши ҳулқ-атвори учун ал-Заидий бир йил ўтмасдан озодликка чиқарилди.
XS
SM
MD
LG