Линклар

Медведев яна президент бўлмоқчи


Россия президенти Дмитрий Медведев иккинчи президентлик муддат учун курашишини эҳтимолдан соқит қилмаслигини баён қилди.

Москвада Россия бўйича халқаро экспертларнинг “Валдай” клубида ўтказилган учрашувда Медведев: “бир мунча муддат аввал президентликка номзодимни қўйиш ҳақида ўйламаган эдим, лекин... мен ҳеч нарсани эҳтимолдан соқит қилганим йўқ”, деди.

Медведев, шунингдек, Россиядаги бизнес юритиш маданиятини танқид қилиб, унда коррупция чуқур илдиз отгани ва унинг табиий ресурслар экспортига тобеъ бўлиб қолганини таъкидлади.

Россия агентликларига кўра, Медведев Қўшма Штатларни ҳам Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши масаласини пайсалга солаётгани учун танқид қилган.

У, шунингдек, Эрондаги вазиятга ҳам тўхталиб, унинг мунозарали ядровий дастури боис Теҳронга нисбатан қўшимча санкциялар қўлланиши эҳтимоли борлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG