Линклар

logo-print

АҚШ саркардалари қўшимча куч сўрамоқдалар


АҚШ қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи Адмирал Майк Муллен Афғонистондаги урушда ғалаба қилиш учун қўшимча кучлар керак бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Сенатнинг қуролли кучлар қўмитаси олдида қилган чиқишида Муллен “Афғонистонда Толибон ҳаракатига қарши тегишли тактикани қўллаш учун балким яна қўшинлар керак бўлиши мумкин”, деди.

Ҳозирда Афғонистонда Қўшма Штатларнинг 65 мингга яқин қўшини бор ва йил охиригача у ёққа яна қўшимча бир неча минг киши юборилади.
XS
SM
MD
LG