Линклар

Анқара ва Ереван музокара бошлайди


Арманистон Туркия билан муносабатларни ўрнатишга оид сиёсий музокараларни бошламоқчи.

Франс Пресс агентлигига кўра, Арманистон президенти Серж Саркисян бу масалани Арманистон етакчилари билан пайшанба куни муҳокама қилади.

Ўтган ойда Ереван ва Анқара дипломатик алоқаларни ўрнатиш ва чегараларни очиш хусусида келишиб олган эди.

Иккала томон олти ҳафта давомида сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиб, миллий парламентларга таклифларни тақдим қилиши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG