Линклар

Бақироқ конгрессмен жазоланди


АҚШ Вакиллар палатаси президент Барак Обаманинг нутқи пайтида унга қарата: “Ёлғон гапираяпсан” деб бақирган конгресс аъзосига ҳайфсан эълон қилди.

Республикачи Жо Вилсон бу сўзларни ўтган ҳафта презиент Обама Конгрессда ўзининг соғлиқни сақлаш ислоҳотларига оид режаларини ёқлаб, қилган чиқиши пайтида қичқириб айтган эди.

Демократлар қўллаб-қувватлаётган бу режага республикачилар қарши чиқмоқда.

Айни пайтда собиқ президент Жимми Картер Вилсоннинг бундай ҳатти-ҳаракати унинг ирқчи қарашлари билан боғлиқдир, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG