Линклар

Вашингтон Теҳрон шартларига рози эмас


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрон билан ўтказилажак музокаралар кун тартибига унинг ядровий дастурига оид масала ҳам киритилиши лозим, дея баён қилди.

Теҳрон ўзининг ядровий технологияларга бўлган ҳуқуқини муҳокама қилмаслигини айтмоқда.

Эрон 1 октябр куни Қўшма Штатлар ва дунёнинг бошқа қудратли давлатлари билан учрашишга розилик берган.

5+1 деб юритиладиган гуруҳга БМТ Хавфсизлик кенгашининг доими беш аъзоси Қўшма Штатлар, Британия, Хитой ва Россия ҳамда Германия киради.

Бўлажак учрашув АҚШ президенти Барак Обаманинг Теҳрон билан муносабатларни яхшилаш ваъдаларини бажариш томон биринчи қадам бўлади.

Икки давлат ўртасида 1980 йилдан бери дипломатик алоқалар узилган.
XS
SM
MD
LG