Линклар

Венгрия Гуантанамо маҳбусига бошпана беради


Венгрия ҳукумати Гуантанамо маҳбусини қабул қилишини эълон қилди.

Бош вазир Гордон Байнайннинг айтишича, фаластинлик маҳбусни қабул қилиш қарори Венгриянинг НАТОдаги ўз ҳамкорларига содиқ қолажагини намойиш этади.

АҚШ президенти Барак Обама жорий йил якунига қадар Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш тўғрисида топшириқ берган эди.

Яқинда айрим оммавий ахборот воситалари Ирландия ҳукуматининг Гуантаномода сақланаётган ўзбекистонлик икки маҳбусни қабул қилиши мумкинлиги тўғрисида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG