Линклар

logo-print

Грознийда худкуш аёл ўзини портлатди


Чеченистон пойтахти Грознийда худкуш аёл милиция ходимларини нишонга олди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш аёл пойтахт кўчаларидан бирида турган милиция машинаси олдида ўзини портлатиб юборган. Чеченистон Ички ишлар вазири Руслан Алхановга кўра, портлаш оқибатида милициянинг икки ходими ва тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши тан жароҳати олган. Грознийдаги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Сўнги пайтда Россиянинг Шимолий Кавказ ҳудудида содир этилаётган зўравонликлар кўлами анча ортди ва Москва бу ҳужумларда маҳаллий исломий гуруҳларни айбламоқда.
XS
SM
MD
LG