Линклар

Афғонистонда сайлов натижалари кутилмоқда


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси куннинг иккинчи ярмида 20 август куни ўтказилган президент сайловининг якуний натижаларини эълон қилишини маълум қилди.

Шу кунгача саналган овоз натижаларига кўра, амалдаги президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг қарийб 54 фоиз овозини қўлга киритган, унинг асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса 28 фоиз овоз тўплаган. Бироқ сайлов давомида кўпгина участкаларда жиддий қонунбузарчиликка йўл қўйилгани борасидаги хавотирлар тобора авж олмоқда.

Айни пайтда Европа иттифоқи кузатувчилар миссияси вакили Дмитра Иоанна 20 август куни берилган овозлардан 1.5 миллионга яқини сохта бўлиши мумкинлигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, сохта овозлардан 1.1 миллиони Ҳамид Карзайга ва 300 минги Абдуллоҳ Абдуллоҳга берилган.
XS
SM
MD
LG