Линклар

Митчелл Исроил сўзлашувларини давом эттиради


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун турар-жой бинолари қурилишини музлатишга қаратилган сўзлашувларни жума куни давом эттиради.

АҚШ ҳукумати Исроилни Ғарбий соҳил ҳамда шарқий Қуддусда яҳудийлар учун аҳоли пунктларини қуришни тўхтатишга чақириб келмоқда. Бироқ Исроил ҳукумати Ғарбий соҳилдаги қурилиш ишларини тўхтатишдан бош тормоқда.

Президент Барак Обама ҳам жорий ой якунида бўладиган БМТ Бош ассамблеяси доирасида Исроил ва Фаластин етакчилари билан учрашиб, Яқин Шарқ тинчлик музокараларини муҳокама қилишга умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG