Линклар

Пекин: "Шинжонда террор тармоғи фош этилди"


Хитой ҳукумати ШинжонУйғур мухтор ўлкасида террор тармоғи фош этилганини эълон қилди.

Хитой хавфсизлик масалалари бўйича вазирлик баёнотида айтилишича, олти шахс ҳибсга олинган ва улардан катта миқторда портловчи мосламалар мусодара қилинган. Айни пайтда ўлкадаги вазият қалтислигича қолмоқда.

5 июл куни ШинжонУйғур мухтор ўлкаси маркази Урумчи шаҳрида этник ханлар ва уйғурлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 200дан зиёд фуқаро нобуд бўлган.

Хитой ҳукумати ушбу тартибсизликларда маҳаллий уйғурларни айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG