Линклар

logo-print

Байден Бағдод сафарини давом эттирмоқда


Бағдод сафарини давом эттираётган АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Ироқ раҳбарияти билан сўзлашувлар олиб бормоқда.

Жозеф Байден бугун Бағдодда Бош вазир Нурий ал-Маликий ва мамлакатдаги АҚШ қўшинлари қўмондонлари билан учрашишни режалаган.

АҚШ вице-президенти сешанба куни Бағдодга етиб келгандан сўнг, пойтахтдаги яхши қўриқланадиган Яшил зонага ракета ҳужуми уюштирилди.

Ироқ расмийлари ушбу ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган уч шахснинг қўлга олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG