Линклар

logo-print

Туркия: 2003 йилги портлаш гумондорлари ушланди


Туркия полицияси 2003 йилда Истамбулда содир этилган кучли портлашга алоқадорликда гумон қилинган яна олти шахс қўлга олинганини эълон қилди.

Полициянинг билдиришича, гумонланаëтган шахслар Истамбулда ўтказилган махсус амалиёт чоғида қўлга олинган.

2003 йилда портловчи моддалар ортилган юк машиналари Истамбулдаги яҳудийлар канисоси олдида портлатиб юборилган эди. Икки канисода рўй берган портлаш оқибатда 20дан зиёд киши нобуд бўлган¸ шаҳардаги банк биноси олдида ҳам содир этилган портлаш эса¸ яна 30 одам ҳаëтига зомин бўлган эди.

Туркия суди мазкур портлашларга алоқадорликда айбланган етти шахсга умрбод қамоқ жазоси тайинлаган эди.
XS
SM
MD
LG