Линклар

logo-print

Айнийнинг қизи Каримовга мурожаат қилди


Садриддин Айнийнинг қизи Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни ўз отасининг Самарқанддаги уй-музейини сақлаб қолишга чақирди.

Лутфия Айнийнинг президент Каримовга йўллаган очиқ хати Тожикистондаги Азия-Плюс агентлигига тегишли сайтга жойлаштирилди.

Садриддин Айнийнинг қизи ўз мактубида Самарқанддаги музейнинг сақлаб қолинишига катта умид билдирди.

Ўтган ҳафта бир қатор оммавий ахборот воситаларида тожик совет адабиёти асосчиси Садриддин Айний уй-музейининг бузилишига доир хабарлар пайдо бўлган эди.

Ҳозирча расмий Тошкент назорати остида бўлган оммавий ахборот воситалари бу мавзуда сукут сақламоқдалар.
XS
SM
MD
LG