Линклар

Афғонистон: Сайлов натижалари эълон қилинди


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси 20 август куни ўтказилган президент сайловининг якуний натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, амалдаги президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг қарийб 54,6 фоиз овозини қўлга киритган, унинг асосий рақиби¸ собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса 28 фоиз овоз тўплаган.

Бироқ сайлов давомида кўпгина участкаларда жиддий қонунбузарчиликка йўл қўйилгани борасидаги хавотирлар тобора авж олмоқда.

Айни пайтда Европа иттифоқи кузатувчилар миссияси вакили Дмитра Иоанна 20 август куни берилган овозлардан 1.5 миллионга яқини сохта бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, сохта овозлардан 1.1 миллиони Ҳамид Карзайга ва 300 минги Абдуллоҳ Абдуллоҳга берилган. 20 август кунги сайловда жами 5.5 миллион овоз берилган.

Куннинг биринчи ярмида эса ЕИ кузатувчилари миссияси раҳбари Филип Морриллон эса афғон расмийларини айтилаётган қонунбузарчиликлар аниқланмагунча сайлов натижаларини ошкор қилмасликка ундаган эди.
XS
SM
MD
LG