Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:46

АҚШ ўз рақиблари рўйхатини янгилади


Америка Миллий хавфсизлиги учун маъсуллардан бири Денис Блэйр янги ҳисоботни Сенат қўмитасига тақдим этди.
Америка Миллий хавфсизлиги учун маъсуллардан бири Денис Блэйр янги ҳисоботни Сенат қўмитасига тақдим этди.

Ҳар тўрт йилда бир янгиланадиган АҚШ разведка жамоасининг махсус ҳисоботига кўра¸ Эрон, Шимолий Корея, Россия ва Хитой АҚШ миллий манфаатларига таҳдид солаëтган давлатлар деб топилди.

АҚШ Миллий хавфсизлиги деректори Денис Блэйр АҚШ миллий манфаатларига таҳдид солаётган давлатлар саналган навбатдаги ҳисоботни эълон қилди.

Мазкур ҳисобот муаллифларига кўра¸ Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея Америка миллий манфаатига энг кўп таҳдид солаётган давлатлар деб топилган.

Ҳисоботда айтилишича, Вашингтон ва Москва ўз ядровий қуролларининг ғаразли қўлларга тушиб қолмаслигини таъминлаш йўлида муштарак мақсадга эга. Аммо, айни пайтда Россия “ўз қудрати ва таъсир кучини АҚШ манфаатларига хилоф равишда кучайтириш йўлларини қидириши мумкин”, дейилади ҳисоботда.

АҚШ нинг доимий савдо ҳамкори Хитой эса, ҳисобот муаллифларига кўра, Американинг эҳтиёжи бўлган заҳиралар учун талабгорлик қилиши мумкин ва айни пайтда бу давлат ҳам ўз ҳарбий тизимини тезлик билан такомиллаштириш орқали ҳарбий жиҳатдан ҳам таҳдид манбаига айланмоқда.

АҚШ Давлат департаменти ва Мудофаа вазирлигинингхавфсизлик масалалари бўйича собиқ таҳлилчиси Антони Кордсман давлат миллий манфаатларига туғилган бундай хатарларга ортиқча баҳо бериш хато бўлар эди, аммо, Вашингтон ҳар икки давлатни ўз диққат марказидан қочирмаслиги лозим, деган фикрда.

Ҳозирда Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказида ишлаётган Кордсман фикрича, айниқса Хитой, ҳам ядровий ва ҳам анъанавий қуролга эга бўлган қудратли давлат сифатида алоҳида диққатга сазовор.

Агар гуриллаб ўсиб бораётган иқтисоди учун зарур бўлган заҳираларга Хитойнинг улкан эҳтиёжи борлигини ҳам ҳисобга олинса, Пекиннинг АҚШ учун ҳисоблашиш керак бўлган йирик рақобатчи экани равшан бўлади, дейди бу таҳлилчи.

- Хитой дунёнинг иқтисоди энг қудратли давлатларидан бирига айланмоқда. Шу боис бу давлат қаердаки минераллар заҳираси очилса, энергетик заҳиралар ёхуд бошқа манбалар экспорти ошса, ўша ерда пайдо бўладиган кучли рақибга айланмоқда.

Демакки, Хитойга жиддий ёндашиш ва унга Америка миллий манфаатларга туғилган таҳдид сифатида қараш, ҳақиқатда, ҳозир бажаралиши керак бўлган иш. Бу билан бу давлат душманга айлантирилмайди, унга хавф ҳам туғилмайди. Гап шундаки, сиз бу давлатни хавотирга арзигулик қудратли куч сифатида қабул қилишга мажбурсиз, дейди америкалик таҳлилчи.

Кордсманга кўра, Россия ҳам бу борада АҚШ га муайян муаммоларни туғдиради.

Бу давлат ҳали ўз иқтисодини барқарорлаштириб улгурмаган ва барқарор демократик тузумни оёққа қўя олмаган собиқ империя ҳамда АҚШнинг совуқ уруш давридаги собиқ ғаними сифатида ҳамиша синчков кузатувни талаб қилади¸ дея изоҳлайди бу муаммолар манбаини таҳлилчи.

- Агар бу давлатнинг дунёдаги иккинчи йирик ядровий қурол соҳиби, иккинчи йирик ҳарбий қудрат соҳиби ва ҳарбий технология экспортчиси экани, шунингдек, халқаро майдонда кучли таъсирга эга эканини назарда тутсак, унга жиддий таҳдид сифатида қарамаслик нореал ҳаракат бўлар эди. Бу айни вақтда АҚШ хавфсизлик жамоаларининг катта муваффақиятсизлиги ҳам бўлар эди, дейди таҳлилчи Антони Кордсман.

Албатта, худди Хитойга бўлгани каби Россияга ҳам душман каби қарашга асос йўқ, деб таъкидлайди Кордсман.

Айни пайтда у Эронни ҳам АҚШ миллий манфаатларига таҳдид солаётган давлат сифатида кўраётган хавфсизлик жамоалари вакиллари фикрига қўшилади.

Унинг фикрича, Эрон АҚШ нинг нафақат Яқин Шарқ балки Афғонистондаги сиёсати учун¸ балки ўз ядровий дастури ҳамда АҚШ террорчи деб билган қуролли гуруҳларга бераëтган ҳарбий ёрдами билан ҳам АҚШ миллий манфаатларига жиддий таҳдид солади.

- Бу ҳудудларда Эрон кескин таъсирга эга ва у АҚШ ушбу ҳудудда кучли рақиб сифатида кўриши керак бўлган давлатдир. Бунга асосий сабаб¸ Эроннинг мунтазам равишда ўзини АҚШ ҳамда унинг иттифоқчиларига дўстона муносабатда эмаслигини билдириб келганидир, дейди америкалик таҳлилчи.

АҚШ расмийларининг кейинги ойда БМТ Хавфсизлик кенгашининг қолган тўрт доимий аъзоси — Британия, Хитой, Франция, Россия ҳамда Германия билан биргаликда Эрон билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG