Линклар

Ҳатояма Ғарбу Шарқ билан баробар дўстлашмоқчи


Япониянинг янги бош вазири Юкио Ҳатояма келаси ҳафта АҚШ президенти Барак Обама билан учрашганда у билан “ишончли муносабатлар” ўрната олишига умид қилишини айтди.

Собиқ мухолифат етакчиси Ҳатояма чоршанба куни парламент томонидан бош вазир этиб тайинланди.

У етакчилик қиладиган Япония Демократик партияси ўтган ойдаги сайловларда ғалаба қилиб, Либерал Демократик партиянинг қарийб 50 йиллик иқтидорига нуқта қўйди.

Кеча ўтказилган матбуот анжуманида Ҳатояма Япония Осиёдаги қўшнилари, хусусан, Хитой билан яқинроқ муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилажагини баён қилди.
XS
SM
MD
LG