Линклар

Сурия ва Ироқ дипломатлари учрашади


Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим ва Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий бугун Истанбулда учрашиб, икки давлат муносабатларидаги тарангликни юмшатишга ҳаракат қилади.

Сурия 19 август куни Бағдодда 100 дан ортиқ одамни ўлдирган портлашга алоқадорликда гумон қилинаётган икки шахсни Ироққа топширишдан бош тортиб келмоқда.

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий БМТдан портлашлар юзасидан тергов ўтказишни сўрган.

Бугунги музокараларга Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли воситачилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG