Линклар

logo-print

Эронлик мухолифатчилар намойишга чиқмоқчи


Эрон мухолифатининг уч нафар нуфузли етакчиси огоҳлантирувларга қарамасдан жума куни ўтказиладиган намойишда қатнашажагини айтмоқда.

Эронда Фаластинни ёқлаб ўтказиладиган Қуддус куни намойишида собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий, июндаги сайловда ютқазган собиқ бош вазир Мир Ҳусайн Мусавий ва яна бир мағлуб номзод Меҳдий Каррубийлар иштирок этадиган бўлди.

Расмийлар намойишнинг президент Маҳмуд Аҳмадийнажодга қарши норозиликка айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Эроннинг Олий руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманайи Қуддус куни намойишини бошқа мақасадларда ишлатмасликдан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG