Линклар

logo-print

Полшада белоруслик жосусликда айбланди


Полша суди Беларус фойдасига жосуслик қилганликда айбдор топилган Беларус фуқаросини беш ярим йилга қамоққа ҳукм қилди.

Суд матбуот вакили Войцех Малекка кўра, 43 яшар Сергей Монич 2005 ва 2006 йиллар давомида “Полша хавфсизлиги учун муҳим бўлган маълумотларни хорижий разведка хизматларга берган”ликда айбдор, деб топилган.

2008 йилнинг ноябрида Литвада қўлга олиниб, Полшага экстрадиция қилинган, Монич устидан суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

У поляк танишидан Полша ташқи ишлар вазирлиги ходимлари исмлари ва улар билан алоқа ўрнатишга оид маълумотлар рўйхатини ҳамда вазирликнинг махфий ҳужжатларини олишга уринганликда айбланаётган эди.
XS
SM
MD
LG