Линклар

Эркин микрофон - Тарвузчига айланган ўқитувчи

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Асли Наманганнинг Чустидан бўлган Муҳаббат опа Ўзбекистонда ўқитувчилик қилиб косаси оқармагани¸ тирикчилик илинжида уч йилдан бери бола-чақаси болан Қозоғистонда деҳқончилик қилишини айтади.

Муҳаббат опа: Мен Наманган вилояти Чуст райониданман. Ҳозир Олмаотадаман. Бу ерга келганимга икки йил бўлди. Худога шукур помидор¸ перец ҳамма нарса экдим. Биринчи йил машина олиб олдим. Президент Нурсултон Назарбоевга миннатдорчилигимни билдираман. Ўзимизда Ўзбекистонда яшадим. Қийналдим бола-чақам билан. Свет ўчади¸ сув етишмайди¸ ишлашга иш йўқ. Шунинг учун Қозоғистонга келиб¸ яхши яшаяпман. Лекин ўзимнинг юртимга¸ соғ-саломат бўлсак¸ ноябр ойида қайтаман. Радио олган эдим. Ундан Озодликни эшитдим. “Телефон қилайчи¸ олишармикан” деб телефон номерингизни қизим билан ëзиб олган эдим.

Озодлик: Раҳмат. Муҳаббат опа¸ сизлар кўпчилик келганмисизлар?

Муҳаббат опа: Оиламда тўртта қиз¸ битта ўғил ва хўжайиним. Бир неварам бор. Худога шукур оиламиз билан келганмиз. Бу ерда шароитлар жуда яхши. Ишлашга ҳамма нарса бор. Камчиликлар йўқ. Лекин Ўзбекистонда жуда қийналдим. Ишлашга иш йўқ. 25 йил ўқитувчилик қилдим. 50 ëшга кирсам¸ пенсияга чиқишим керак. Шунинг арафасидаман. Мана қовун¸ тарвуз¸ ҳамма нарсани қилсангиз¸ 4000-5000-6000 доллар ишлаб олар экансиз. Даромад яхши¸ ëмон эмас.

Озодлик: Ҳозир нима иш қиласиз? Неча гектар ерингиз бор?

Муҳаббат опа: Ҳозир уч гектар ерим бор. Яна бир ярим гектар¸ тўрт ярим гектар ерим бор.

Озодлик: Нима эккансиз унга?

Муҳаббат опа: 50 сўтиғига тарвуз экдим. 12 тонна тарвуз сотдим. 50 сўтиғига помидор экдим. Худо хоҳласа¸ сотув энди бошланади. 50-100 коробка Олтин Ўрдага олиб чиқиб турибман. Ҳозир ўзимнинг полямдаман.

Озодлик: Ерни арендага олганмисиз? Қанча тўлайсиз унга?

Муҳаббат опа: Ерлар ҳар хил. Яхши жойдан олсангиз¸ сувингиз етарли бўлса¸ бир гектарига 15 минг қозоқ тангаси. Ўзимизнинг пулга 150 минг сўм бўлади.

Озодлик: Ўшандан қанча фойда қилаяпсиз сиз?

Муҳаббат опа: Биринчи йил 80 сўтих ердан 3000 долларлик даромад қилдим. Бир Жигули машина олиб олдим. Худога шукур¸ ҳозиргача яхши юриб турибди. Иккинчи йил уч гектар ер олдим. Ҳамма нарса экдим. Лекин даромадим ўртача бўлди. Мана учинчи йил ҳам¸ Худога шукур¸ нормалний бўлаяпти.

Озодлик: Яшаш жойларингиз қаерда? Шароит борми?

Муҳаббат опа: Ҳозирча даланинг ўзида яшаяпмиз. Кейин квартирага кетамиз. Олмаотада квартирада озгина яшаб¸ кейин Ўзбекистонга кетамиз.

Озодлик: Муҳаббат опа¸ мана ўқитувчиман деяпсиз. Мактабда ишлаб юриб¸ ойлик билан кун кўрсангиз бўлмасмиди?

Муҳаббат опа: Мен ўқитувчиликни 1980 йилдан бошлаганман. Мустақилликдан олдинги даврда ойлик маошим етарли бўлди. Мустақиллик даври бошланганда бироз қийналдим. Чунки ойликларни вақтида олмадим. Бир ставка дарсим қониқарли бўлмадида. Пенсияга бир йил қолганда Олмаотага келиб¸ бу ишни бошлаб юбордим. Мана шу ишни танладим.

Озодлик: Бошқа ўқитувчилар ҳам келганми? Яна қандай касб эгалари бор у ëқда?

Муҳаббат опа: Масалан¸ докторлар бор¸ ўқитувчилар бор. Ойлик маоши ўзини қониқтирмаганлар мана шунга ўхшаш ишларда ишлаб юрибди.

Озодлик: Шу ерни Ўзбекистонда олиб ишласа бўлмайдими? Қозоғистонда ишлаш шартми?

Муҳаббат опа: Ўзбекистонда ишлай десангиз¸ масалан паспорт ëшидаги қизларимизни ишга талаб қиладиганлар йўқ. Фақат пахта билан шуғулланади¸ фермер бўлиб кетган. Бирорта корхонага ишга кираман десангиз¸ қабул қилмайди. Иш йўқ ўзи. Ер оламан десангиз¸ ернинг ўзи йўқ. Бу ерда ерлар етарли. Кучингиз етганча оласиз.

(шу пайт ëш боланинг йиғлагани эшитилди)

Озодлик: Ким бу йиғлаëтган?

Муҳаббат опа: Неварам.

Озодлик: Неварангизни ҳам олиб келганмисиз?

Муҳаббат опа: Ҳа¸ неварамни ҳам онаси билан олиб келганман.

Озодлик: Регистрация¸ бошқа деб милициялар қийнамаяптими?

Муҳаббат опа: Ҳамма нарса жойида бўлса¸ документлар жойида бўлса¸ ўғирлик қилмасак¸ ўз меҳнатимизни қилсак¸ нимага бизга ортиқча гап бўларкан? Ҳеч қандай муаммо йўқ.

***********************

Азиз муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG