Линклар

Сайловолди кампаниясига старт берилди


17 сентябр куни Тошкентда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.

МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошчилигида ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар учун сайловолди кампаниясини 2009 йилнинг 22 сентябридан бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Олий мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар декабр ойининг сўнги якшанбаси, яъни 27 декабр куни ўтказилади.

Бугунги мажлисда, шунингдек, сайловларнинг ўтказилишига оид ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинди.



XS
SM
MD
LG