Линклар

logo-print

Кобулда италиялик ҳарбийлар нобуд бўлди


Афғонистон пойтахти Кобулда рўй берган кучли портлаш оқибатида италиялик олти ҳарбий ва тинч аҳоли вакилларидан уч киши нобуд бўлди.

Гувоҳларнинг айтишича, худкуш шахс халқаро кучлар сафида хизмат қилаётган италиялик ҳарбийлар машинасини нишонга олган.
Италия Мудофаа вазирининг айтишича, портлашда италиялик яна уч аскар тан жароҳати олган.

Айни пайтда толибон ҳаракати бугунги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Сўнги беш ҳафта мобайнида Кобул ва унинг атрофида камида тўртта кучли портлаш содир этилди.
XS
SM
MD
LG