Линклар

logo-print

АҚШ ўз режасидан воз кечди


Чехия Бош вазири Ян Фишерга кўра, АҚШ президенти Барак Обама ўзаро телефон мулоқоти чоғида Вашингтон ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими элементларини Чехияга жойлаштириш режасидан воз кечганини билдирган.

Бу ҳақда Чехия Бош вазири Прагада ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

- Бугун тунда АҚШ президенти Барак Обама менга сим қоқиб, ўз ҳукумати Чехия ҳудудида ракета ҳужумига қарши радар тизимини ўрнатиш режасидан воз кечишини менга етказди, деди Ян Фишер.

АҚШ ҳукумати мудофаа тизимини Марказий Европа, яъни Польша ва Чехияга ўрнатиш режасидан воз кечаётгани тўғрисида дастлаб "Wall Street Journal" хабар тарқатди.

АҚШнинг ушбу режасига Россия кескин эътироз билдириб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG